Тошкентда Осиё ва Жаҳон рекордлари ўрнатилди
Шу кунларда пойтахтимиз оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Мусобақа доирасида уч бор Осиё ва Жаҳон рекордлари янгиланган.
Жумладан, КХДР вакиласи Вон Хьём Син аёллар ўртасида -45 кг вазн тоифасидаги силтаб кўтариш баҳсларида 86 кг тошни бўйсундирган ҳолда Осиё (84 кг) ва жаҳон (85 кг) рекордини янгилади.
Иккинчи ҳолат ҳам КХДР вакиласида юзага келди. Аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган Ри Сонг Гум силтаб кўтариш дастурида 125 кг тошни ўзига бўйсундирди ва Осиё ҳамда Жаҳон (124 кг) рекордини янгилади. У, шунингдек, икки кураш якунига кўра 220 кг натижа билан аввалги рекордни янгилади (Осиё ва Жаҳон: 216 кг).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter