Nexia-3 олиб қочган қиз ушланди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли қиз Nexia-3 олиб қочди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 ноябрь куни соат 14:42 ларда Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган мурожаатга кўра, фуқаро К.М.га тегишли бўлган Nexia-3 русумли 01 C 455 KB давлат рақам белгили автомобиль Чилонзор тумани 20-даҳа, 13 уй олдидан олиб қочилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсида тўсиб ушлаш режаси эълон қилиниб, қидирув ишлари амалга оширилди.
Натижада шу куннинг ўзидаёқ Тошкент вилояти, Паркент туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ қидирув ва суриштирув инспектори сержант Ж.Ашрапов томонидан ушбу автомобилга тўхташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. Керакли чора тадбирлар амалга оширилиб, автомобиль тўхтатилган.
Дастлабки тергов олди суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу жиноятни 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б томонидан содир этилгани маълум бўлган.
Шундан сўнг фуқаро Т.Б. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига далилий ашёлар билан биргаликда топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter