Тошкентда минглаб кишилар жаримага тортилди
1 майдан 10 майга қадар бўлган давр ичида тўрт мингдан зиёд фуқаролар жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганликлари маълум бўлди – уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Шунингдек, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Тошкентда 2021 йил 1 майдан 31 майга қадар пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларини эслатиш тадбирлари ўтказилган. 1 майдан 11 майга қадар 4 620 кишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138 моддаси 1 қисми бўйича баённомалар расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter