Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда маст ҳолда машина бошқарган аёл пиёданинг умрига зомин бўлди

Тошкентда маст ҳолда машина бошқарган аёл пиёданинг умрига зомин бўлди

Фото: «cheltv.ru»

Кеча, 24 июнь куни тахминан соат 3.50да Яшнобод туманидаги Мирзо Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида «Nissan Maxima» русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ўтиб кетаётган 27 ёшли Бобур К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ сабаби — ҳайдовчи маст ҳолатда бўла туриб автомобилда тезлик оширган ҳолда ҳаракатланиш бўлган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Маст ҳолатда автомобиль бошқара туриб сиз нафақат ўзингизни, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳаётларини хавф остига қўясиз. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг