Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти расман очилди (фото)

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти расман очилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти ташкил этилган эди.

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси доирасида институтнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири маълум қилди.

Очилиш маросимида Сенат раиси Танзила Норбоева, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталия Герман ва Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон масъул идора ва вазирлик ходимлари иштирок этишди.

Танзила Норбоева Ўзбекистон президентининг Марказий Осиё халқаро институти очилиши муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шуни таъкидлаш керакки, институт қўшни давлатларнинг ташқи сиёсат концепция ва мақсадларини таҳлилий ёндашувлар асосида пухта ўрганиши мақсад қилинган.

Фото:«Xabar.uz»

Институтнинг асосий вазифалари сифатида минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилган стратегия ва дастурларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, уларни илмий асосланган ҳолда чуқур таҳлил қилиш ва тадқиқ этиш киради. Институт минтақа давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган изланишларни, Марказий Осиё хавфсизлиги билан боғлиқ турли бошқа таҳдид ва муаммоларни самарали ҳал этишга қаратилган тизимли тадқиқот ишларини олиб боради.

Конференция доирасидаги учрашувлар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг