Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди

8 октябрь куни соат 8 лар чамасида Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган жойда ЙТҲ содир бўлди. Унда 25 ёшли ҳайдовчи Анвар Р. «Ласетти» автомобилида ЙПХ ходими лейтенант Мурод Д.ни уриб кетган.
Ходим бу вақтда кўчадаги йўл ҳаракатини тартибга солаётган бўлган.
ЙПХ вакили тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter