Тошкентда Huawei монобренд дўкони очилди
Huawei компанияси Тошкент шаҳрида ўз бренд дўконини тантанали равишда очди. Ўтган ҳафта якунида Тошкент шаҳридаги «Компасс» савдо мажмуасида монобренд интерактив дўкони очилишининг тантанали маросими бўлиб ўтди.
Дўконга ташриф буюрувчилар учун кўнгилочар шоу дастури, шунингдек, совринлар ўйини ташкил этилди. Бундан ташқари, Huawei ўз мижозларини бир қатор маҳсулотларнинг арзонлаштирилган махсус нархи билан хурсанд қилди. Меҳмонлар нафақат ёрқин шоу-дастурдан баҳраманд бўлишди, балки дўкондаги қулайликлар билан ҳам танишдилар.
Янги очилган монобренд дўконнинг ўзига хос жиҳати шундаки —Huawei P50 pro ва MateBook X pro каби эксклюзив моделларни фақат шу ердан топиш мумкин.
Huawei компанияси кўп йиллардан буён Ўзбекистонда нафақат смартфонлар, балки ноутбуклар, дисплейлар, аксессуарлар ва бошқа кўп маҳсулотларни тақдим этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тез орада Huawei Ўзбекистон бозорида nova 9SE юқори технологияли смартфонини – видеоконтент яратиш учун қулай ўртача нарх тоифасидаги қурилмани тақдим этади. Янги Huawei nova 9SE ўзбекистонликларга Huawei Band 6 совғаси билан бирга тақдим этилади. Тез орада Huawei фойдаланувчиларни такомиллаштирилган ўнинчи авлодга мансуб Intel Core i5 ва Intel Core i3 протсессорли Huawei MateBook D15 ноутбукларининг янгиланган серияси билан хурсанд қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter