Тошкентда автомобилларни дарахт остида қолдирмаслик тавсия қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги автомобиль эгаларига мурожаат билан чиқиб, бугун, 2 июль куни пойтахтда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиши сабабли машиналарни дарахт остида қолдирмасликни тавсия қилди.
Ҳаво ҳарорати кундузи +40...+42 даража иссиқ, кечаси +21...+23 даражада илиқ бўлиши кутилмоқда.
Куннинг иккинчи ярмида шарқдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 15—20 метрни, кучайганида эса сониясига 17—22 метргача етиши мумкин.
«Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар ва катта ҳажмдаги реклама банерлари остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter