Тошкентда ҳарбийларнинг тантанали юришлари ташкил этилади
20 апрель куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юришлари ташкил этилади. Вазирлик изоҳига кўра, тадбирдан мақсад мамлакатимиз аҳолисида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.
Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси) – Амир Темур хиёбони – Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти (Темирйўлчилар кўчаси) – Тошкент марказий ЭКО боғи («ЭКО» парк, Махтумқули кўчаси) – Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси) – Қуролли Кучлар академияси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юришлари режалаштирилган.
Тантанали равишда пиёда юраётган ҳарбий бўлинмаларнинг тўхташ нуқталарида, яъни Амир Темур хиёбони ҳамда Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти ҳудуди майдонида ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва Фахрий қоровул жамоасининг кўргазмали чиқишлари, бўлинманинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари соат 12:00 да Қуролли Кучлар академияси асосий дарвозасидан бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter