Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда гиёҳвандликка қарши итлар ёрдамида курашиш таклиф қилиняпти

Тошкентда гиёҳвандликка қарши итлар ёрдамида курашиш таклиф қилиняпти

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги жамоат жойлари, хусусан, истироҳат боғлари ва хиёбонлар (12 та) ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 30 сентябрга қадар тажриба-синов тариқасида кинология пунктларини ташкил этишни таклиф қилмоқда.

Бу борада ишлаб чиқилган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, кинология пунктларида хизматни ташкил этиш Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ кинология бўлимининг амалдаги штат бирликлари доирасида ташкил этилади.

Кинология пунктлари Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан Миллий гвардиянинг буюртмаси бўйича «дуал тизим» асосида («гиёҳванлик воситаларини қидириш» ва «антитеррор» йўналишларида) тайёрланган хизмат итлари билан шартнома асосида таъминланади.

Кинология пунктларида хизмат олиб борувчи ходим ва ҳарбий хизматчилар жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, шунингдек гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишда фаол иштирок этадилар.

Шунингдек, Миллий гвардия ҳамда ИИВ 2026 йил 1 ноябрга қадар тажриба-синов натижаларини пухта таҳлил қилган ҳолда келгусида мазкур амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритишлари лозим.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг