Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда энага қамоққа олинди

Тошкентда энага қамоққа олинди

2023 йил 17 июнь куни 30 ёшли М.Ш. (аёл) Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У шу куни соат 09:00 ларда, номаълум шахс унинг яшаб келаётган Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган хонадонига эркин равишда кириб, жавон ичида бўлган ўзига тегишли 6102 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни ҳамда умумий нархи 3600 АҚШ доллари бўлган 1 дона билак узук ва 1 дона тилла узугини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни ушбу хонадонда энага бўлиб ишлаб келаётган 36 ёшли Р.З. (аёл) 16 июнь куни хонадонда ҳеч ким бўлмаганидан фойдаланиб, хонадон эгасининг ётоқхонасида жойлашган жавон ичида бўлган пулларини ва тилла тақинчоқларини ўғирлагани аниқланган. Тергов жараёнида ундан ашёвий далил тариқасида жабрланувчига тегишли бўлган тақинчоқлари, 2500 АҚШ доллари расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, аёл ўғирланган пул маблағларини бир қисмини, яъни 22,7 млн пулларни миллий валютага айлантириб, ўзининг банк пластик картасига тушириб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Р.З. айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг