Тошкентда электробус ЙТҲга учради. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди
7 сентябрь куни кечки пайт Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 13-сонли электробус бетон устунга урилиб, 5 нафар йўловчи тан жароҳати олди.
«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар беришича, электробус 34−35 км/соат тезликда кетаётган бўлган. Икки йўналишли ҳаракат оқимига 3 та транспорт кириб келгани оқибатда машиналар электробусга халақит берган ва ҳайдовчи бошқарувни ўнг томонга буриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобус ичида бўлган 15−20 нафар йўловчининг 5 нафари ҳамда ҳайдовчи жароҳат олган.
5 йўловчи Яшнобод туманидаги 39-сонли шифохонага юборилган. Ҳозирда ҳудудий ИИО томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Автобусга жиддий шикаст етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter