Тошкентда «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашувида ҳайдовчи вафот этди

Тошкентда «Cobalt» ва «Lacetti» автомобиллари тўқнашуви натижасида ҳайдовчилардан бири вафот этди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Маълум қилинишича, 27 март куни соат 15:30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 43 ёшли Д.К. «Cobalt» русумли автомашинаси бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Оқибатда машина қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва 30 ёшли С.Р. бошқариб кетаётган «Lacetti» билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида «Lacetti» автомашинасининг йўловчилари — 24 ёшли Ш.Ш., 32 ёшли Н.К. шунингдек, танасида турли даражада тан жароҳатлари олган «Cobalt» автомашинаси ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.
«Lacetti» ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter