Тошкентда болалар лифтга қамалиб қолди
![Тошкентда болалар лифтга қамалиб қолди](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1700014200.jpg)
2018 йил 15 март куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор туманида яшовчи А.Бердимуратова телефон орқали мурожаат қилди.
Хабарга кўра, туманнинг Олмазор-16 мавзесидаги кўп қаватли уйда техник носозлик сабабли лифт ишдан чиққан, кабинада эса тўрт нафар вояга этмаган бола қўрқинч ҳолатида ёрдам сўрашаётган экан.
![](https://static.xabar.uz/uploads/1/720__a43ENOntGi03DpWBhw9I1IfwZfUYYlOd.jpg)
Бошқарма қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди, махсус қутқарув асбоблари ёрдамида лифт эшиги очилиб, болалар соғ-саломат чиқариб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter