Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда байрам муносабати билан қўшимча «стоянка»лар ташкил этилади

Тошкентда байрам муносабати билан қўшимча «стоянка»лар ташкил этилади

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимизда байрам тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 январига қадар аҳоли қулайлиги учун автомобилларга қўшимча турар жойлари ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракат чекланмайди ва улардан автотураргоҳ сифатида фойдаланиш мумкин бўлади:

  • Амир Темур шоҳ кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Ўзбекистон шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
  • Амир Темур шоҳ кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисмида;
  • Бухоро кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача ҳамда Зарафшон кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача бўлган қисмларида;
  • Матбуотчилар кўчасининг Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисмида;
  • Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Алишер Навоий шоҳ кўчасигача бўлган қисмидаги бир томони;
  • Олмазор кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
  • Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Юнус Ражабий кўчасигача бўлган қисмида;
  • Буюк Турон кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий шоҳ кўчасигача бўлган қисмида (кўчанинг ушбу қисми аввал хабар қилинганидек ёпилмайди);
  • Истиқлол  кўчасининг Истиқбол кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
  • Истиқбол кўчасининг Истиқлол кўчасидан Шахрисабз кўчасигача бўлган қисмида.

Шунингдек, тадбирлар ўтказиладиган ҳудудлардаги бир нечта автотураргоҳлар ҳақида эслатиб ўтилган:

  1. 50-сонли мактаб рўпарасида
  2. «Олой» бозорининг ёнида
  3. «Халқлар дўстлиги» саройи ёнидаги иккита автотураргоҳ
  4. «Humo Arena» муз саройи ёнидаги автотураргоҳ.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг