Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда байрам кунлари қатор кўчалар ёпилади (харита)

Тошкентда байрам кунлари қатор кўчалар ёпилади (харита)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш вақтида пойтахтнинг бир қатор кўчаларида барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

2018 йил 31 август куни:

  • Амир Темур кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача
  • Бухоро кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача
  • Ислом Каримов кўчаси — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача
  • Матбуотчилар кўчаси – Нуронийлар кўчасидан — Амир Темур хиёбонигача
  • Истиқлол кўчаси – Зарафшон кўчасидан — Истиқбол хиёбонигача
  • Олой кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан – Истиқлол кўчасигача
  • Мустақиллик кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан — Амир Темур хиёбонигача
  • Маҳтумқули кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан — Амир Темур хиёбонигача
  • Истиқбол кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан — Амир Темур хиёбонигача

2018 йил 1 сентябрь куни мушак отиш вақтида:

  • Сеул кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми
  • Бобур кўчасининг Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисми
  • Фурқат кўчасининг Шаршара кўчасидан И. Каримов кўчасигача бўлган қисми
  • Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан И. Каримов кўчасигача бўлган қисми
  • И.Каримов кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қисми
  • Афросиёб кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан И. Каримов кўчасигача бўлган қисми
  • Чилонзор кўчасининг Муқумий кўчасидан Новза кўчасигача бўлган қисми
  • Новза кўчасининг Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми
  • Байналминал кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Муқумий кўчасигача бўлган қисми
  • И. Каримов кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ш. Рашидов кўчасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати

Шунингдек, 2018 йил 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган «Локомотив-Анҳор», Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек, «Ашхобод», «Фурқат», «Қуёшча нури», «Боғишамол»,  «Дўстлик» ва «Грин Парк» боғларига, Ҳайвонот боғи олдидаги майдонга, Республика Байналмилал маданият маркази олдига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида ҳамда вазият тақозо этганда бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг