Тошкентда автобус бекати қулаб тушди
Тошкентда автобус бекати қулаб тушди.
Яшнобод туманида жойлашган «Ғалабанинг 40 йиллиги» бекати қулаб тушган.
Ушбу бекатдан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган 11 та автобус йўналиши ҳаракатланади.
"Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда", дейилади АЖ матбуот хизмати хабарида.
Бекатнинг нима сабабдан қулаб тушгани ва бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter