Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 80 йил аввал йўқолган катта хазина топилди

Тошкентда 80 йил аввал йўқолган катта хазина топилди

Фото: «Kun.uz»

Ўзбекистон миллий университети олимлари пойтахтимиз марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга хазина топишди. Бу ҳақда «Kun.uz»да фоторепортаж эълон қилинди.

Бино 1870 йилларда қурилган бўлиб, унинг ертўласи остида яна бир яширин ҳужра мавжуд бўлган. Бу ҳужрага тушиш жойи кўмилиб кетганлиги сабабли салкам 80 йил бу ҳақида ҳеч ким билмаган.

Ноёб санъат асарлари, 8 кг.лик олтин қуймалар, олтин, кумуш танга ва идишлар, олтин билан безатилган ва ҳар бирининг нархи 150 минг АҚШ доллари турадиган қимматбаҳо китоблар, буржуазия услубида ишланган буюмлар, Тошкент шаҳридаги ХIХ аср авлиё Евангел протестантлар ва христиан проваславлар черковлари деворларига ишланган қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар шулар жумласидандир.

Ҳозирда топилмалар музейга олиб келинмоқда. Айрим топилмалар реставрация ишларини олиб бориш учун Германия ва польшалик мутахассислар гуруҳидан иборат махсус лабораторияга топширилиши режалаштирилган.

Ҳозирча топилмалари аниқ сони, номи ва қиймати тўлиқ эълон қилингани йўқ. Ҳозирги кунда қидирув ишлари ҳали давом этмоқда. Ушбу топилмалар тарихий аҳамиятга молик ёдгорлик бўлганлиги сабабли давлат муҳофазасига олинган.

Топилган ноёб ва бебаҳо китоблар нафақат Ўзбекистон, балки жаҳоннинг машҳур музейларини ҳам безашга арзийдиган катта хазинадир, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг