Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 8 ёшли қизга нисбатан нобоп ҳаракатлар қилган эркак ушланди

Тошкентда 8 ёшли қизга нисбатан нобоп ҳаракатлар қилган эркак ушланди

Ижтимоий тармоқларда ёши катта шахс вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатни Тошкент шаҳар ИИББ ўрганиб, расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 18:30 ларда 1960 йилда туғилган M.I., Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган вояга етмаган 2015 йилда туғилган Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ИИОга ариза тушмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси («Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг