Тошкентда 4 та машина иштирокида авария бўлиб, улардан бири - Cobalt ёниб кетди

Бугун 18 февраль куни соат 19:30да Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Хотира майдони қаршисида Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида Cobalt автомашинасида ёнғин содир бўлган. ФВВ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.
Шунингдек, Cobalt ҳамда Matiz автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter