Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ўсмир 3 та машина иштирокидаги ЙТҲга сабаб бўлди

Тошкентда «Nexia-3», «Cobalt» ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 2018 йилнинг 21 июнь куни соат чамаси 16.30 ларда Шота Руставели кўчасида 3 та автомобиль иштирокида тўқнашув юз берган. Тўқнашув оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. Бироқ автомашиналар жиддий талафот етган.

«Cobalt» ва «Lacetti» ҳайдовчиларининг маълум қилишича, «Nexia-3» ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида уларнинг орасидан ўтиб кетмоқчи бўлган. Натижада ЙТҲ юзага келган.

«Nexia-3» ҳайдовчиси 18 ёшда бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Машина эса ўсмирнинг онасига тегишли бўлгани аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳозир ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter