Тошкентда 3 ойда мингдан ортиқ фоҳиша жавобгарликка тортилган
Жорий йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахслар аниқланиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
ИИББнинг аниқлашича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, фоҳишалик билан шуғулланиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунингдек, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш Ўзбекистон Республикасининг 131-моддасига асосан жиноят сифатида малакаланади ва саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter