Тошкентда 21 ёшли «Malibu 2» ҳайдовчиси одам уриб юборди

Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида «Malibu 2» русумли автомобиль йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб борди. Натижада 74 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ьу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, кеча 8 август куни соат 23.50 ларда Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси 1-уй қаршисида 2002 йилда туғилган Ш.Ғ. давлат рақами белгиси 01 D 073 VB бўлган «Malibu 2» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1949 йилда туғилган M.Ҳ.ни уриб юборган.
Бунинг натижасида 74 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter