Тошкентда 1 ёшга тўлмаган 7 нафар гўдакда коронавирус аниқланди
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда қуйидагилар маълум қилинди:
Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг:
— 52 нафари уй бекаси,
— 20 нафари мактаб ўқувчиси,
— 12 нафари уюшмаган ёшлар вакили,
— 20 нафари ишсиз.
«Коронавирус инфекциясининг тарқалиши беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ.
Шунинг учун биз туманларда касалланганлар сони қайд этилишига қараб туриб, бизнинг туманимизда камроқ ёки бошқа туманда кўпроқ экан деган фикрга боришимиз керак эмас»,-деди Алматов.
Беморлар орасида 60 ёшдан катта ёшдагилар 32 нафарни, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар 28 нафарни, 30-39 ёшдагилар 82 нафарни, 20–29 ёшдагилар 88 нафарни ташкил қилади.
Шунингдек, беморларнинг 7 нафари 1 ёшгача, 3 нафари эса 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалардир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter