Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортида бир муддат чироқ ўчиб қолди

Тошкент халқаро аэропортида бир муддат чироқ ўчиб қолди

Тошкент халқаро аэропортида 27 август, якшанба куни соат 22:09 да шаҳарнинг «Қўйлиқ» подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш содир бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бир неча сония ичида захира манбалари ҳисобига парвозларни таъминловчи объектлар — учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш мосламалари, радионавигация ускуналари қуввати тикланган.

«Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечикиши кузатилмади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, маҳаллий авиакомпанияларнинг учиб келиш терминали ва ички авиалиния терминали ҳам зудлик билан захира манбаларига ўтказилган. 15 дақиқа ичида — соат 22:24 да халқаро авиакомпанияларнинг учиб кетиш терминалида электр таъминоти тикланган.

«Соат 22:40 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланди», — дея таъкидланади хабарда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг