Тошкент халқаро аэропортига киришдаги ёпиқ ётган эстакада йўли очилади

Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
19 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев «Uzbekistan airways» ҳамда «Uzbekistan airports» акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш бўйича тақдимотлар билан танишганди.
Трансформация жараёнида учта вазифага асосий эътибор қаратилмоқда. Булар: биринчи — харажатларни қисқартириш, иккинчи — даромадларни кўпайтириш ва учинчи — йўловчи ва юк ташишда рақобатбардошикни ошириш.
Президент тақдимотлар билан танишиб, аввало, халқимиз учун авиачипталар нархини арзонлаштириш, чиптани сотиб олишдан то самолётга чиққунча бўлган барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқ берди.
Яна бир янгилик – Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳам йўловчиларга катта қулайликлар яратади.
Шунингдек, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter