Тошкент вилоятида фуқароларга илк хорижга чиқиш паспортлари топширилди
Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш жараёнлари ривожи юзасидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ушбу вилоятда ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортларини бериш бошланди.
Кеча Тошкент вилоятилик 64 нафар ҳамюртимизга биринчилардан бўлиб хорижга чиқиш биометрик паспорти жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилди.
— Шулар қаторида юртдошларимизга хорижга чиқиш биометрик паспорти ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар ҳам берилмоқда, — дейди Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Нуржов Мелиқулов. — Айни чоғда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларда бу борада туғилаётган савол ва масалаларга тезкорлик билан ҳамда сифатли жавоб қайтариш устувор вазифамизга айланган. Бу йўналишга энг малакали мутахассисларимиз жалб этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter