Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида қарийб 700 млн сўмлик газ ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Тошкент вилоятида қарийб 700 млн сўмлик газ ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида 649 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.

Мазкур ҳолат «Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Юқоричирчиқтумангаз» ГТБ, Ўзэнергоинспекция ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирларда фош қилинган.

Қайд этилишича, туманнинг «Фаровон» МФЙда жойлашган хонадонда 70 сотихлик ҳудудда 2 та иссиқхона (50 сотих лимон, 20 сотих қулупнай)даги газ жиҳозлари ўрганилганда 2 дона газда ишловчи иситиш аппарати (ОАГВ), 2 дона (2 ва 4 ёндиргичли) газ плитаси ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатларисиз фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Хонадондаги электрон газ ҳисоблаш ускунаси текширилганда мазкур ҳисоблагич рўйхатдан ўтказилмагани ва таъминот корхонаси билан тегишли шартнома тузилмагани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 649 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг