Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 83 ёшли шахс поезд тагидан ўтаётиб оёғидан айрилди

Тошкент вилоятида 83 ёшли шахс поезд тагидан ўтаётиб оёғидан айрилди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент вилояти Тошкент туманида 83 ёшли эркак фуқаро уйига бориш учун тўхтаб турган юк поездининг тагидан ўтган. Ўша вақтда поезд ҳаракатланиши натижасида унинг ўнг оёғи ғилдирак остида қолиб, узилиб тушган. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи қониқарли, у соғлигини тикламоқда.

Шунингдек, 16 февраль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги темирйўл ҳудудини кесиб ўтаётган 66 ёшли фуқарони поезд уриб юборган. Оқибатда эркак бош қисмидан жиддий тан жароҳати олган.

Ўрганишлар давомида ҳар икки фуқаро ҳам мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиши аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг