Тошкент вилояти «СЭС» бўлим мудирлари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бўлим мудири Х.Ф. «X.D.» хусусий корхонасига қарашли Ўртачирчиқ туманида жойлашган ер майдонидан олинган намуналар бўйича эпизотик касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, бошқарманинг юқумли касалликларга хулоса беришга масъул бўлими мудири Р.Х. Х.Ф.дан 400 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф. ва Р.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter