Тошкент вилояти ИИББ : «Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 36 мингдан ошди»
Ҳозирги кунда Тошкент вилояти ИИББ томонидан инфекция тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва энг асосийси уларнинг саломатлигини асраш юзасидан кучайтирилган карантин тадбирлари жорий қилинган.
«Қизил» тоифага киритилган ҳудудлар қатъий назоратга олинган.
Вилоят ИИББ матбуот хизматига кўра, карантин тадбирларига вилоят ИИББнинг 1 минг 500 нафар ходимлари жалб қилинган бўлиб, тун-у кун хизмат олиб бормоқда.
Кеча, 29 май кун олиб борилган тадбирлар ва ўтказилаётган рейдлар давомида фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 400 та ҳолат қайд этилди ва қонуний чора кўрилди.
Шунингдек, 15 та ҳолатда карантин тадбирларида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик кузатилган бўлса, 1 минг 655 нафар фуқаро расмий огоҳлантирилган.
Мазкур аниқланган ҳолатлар бўйича 600 га яқини Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Ўрта Чирчиқ туманларига тўғри келади.
Шунингдек, карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари тадбирлар бошидан бугунги кунга қадар 36 минг ортиқ бўлса, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ 1 минг 800 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатларнинг барчасига қонуний чоралар кўрилган. Вилоят бўйича 104 мингдан ортиқ фуқаролар расмий огоҳлантирилган.
Қоидабузарликларнинг 3 минг 500 таси Ангрен шаҳрига тўғри келса, 7 минг 500 ортиқ ҳолатлар Янгийўл ва Қибрай туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳарларига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter