Тошкент шаҳридаги Инха университетида «Microsoft таълимда» семинар ўтказилди

2018 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳридаги Инха университети (IUT)да «Microsoft таълимда» семинар ўтказилди. Бу ҳақда университетнинг расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, семинар «Microsoft» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ташкил этилган. Тадбирда вазирлик ва идоралар, шунингдек, Ўзбекистондаги олий ўқув юртларидан вакиллар иштирок этишган.
Семинар давомида «Microsoft» компаниясининг таълим соҳаси билан ишлаш бўлими бошлиғи Нурлан Жонибек Америка корпорациясининг таълим тизимида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди, бу эса ўз навбатида таълим сифатини ошириш имконини беради.
Марказий ва Шарқий Европада «Microsoft» таълим соҳасининг раҳбари Теодора Варбанова дунёда ва Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтди. Хусусан, у «Microsoft»нинг IT-таълим соҳасидаги турли ташаббуслари ва лойиҳалари, жумладан, бу соҳага қизларни жалб қилиш ҳақида гапириб берди.
Тадбир иштирокчилари мактаблар ва олий ўқув юртларида ўқув жараёнини ташкил қилишда инновацион ечимларни қўллаш бўйича маълумотларга эга бўлдилар. Таъкидландики, «Microsoft» дастурлари ёрдамида таълим муассасалари ўқув дастури бўйича ҳамкорлик қилиб, биргаликда такомиллаштиришлари мумкин.
Бундан ташқари, Америка Корпорацияси ногиронлар учун таълимни ташкил этиш ва болаларни хорижий тилларга, шунингдек, бошқа фанларни ўқитиш бўйича ечимлар таклиф қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter