Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 киши қўлга олинди

Тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида экстремистик ташкилотларнинг ноқонуний равишда фаолият юритган бир гуруҳ аъзолари аниқланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Тадбир давомида ушланган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида, экстремистик оқим ва ҳалқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллари топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида экстремистик ташкилотларга алоқадор 24 нафар шахслар ушланиб, уларга нисбатан тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг