Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри туманларига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш тикланди

Тошкент шаҳри туманларига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш тикланди

Жорий йилнинг 22 февраль санасида Тошкент вилояти,  Қибрай туманида жойлашган  вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Бунинг оқибати  Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУК корхонасига қарашли сув иншоотининг иш тартибига таъсир этиб, ўз навбатида, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларининг сув босимида пасайишлар ҳамда айрим туманларда узилишлар бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беришича, юзага келган носозликлар вилоят электр тармоқлари корхонасининг ходимлари томонидан шу куннинг ўзида кечки соат 23:00 да бартараф этилган.

«Сувсоз» корхонаси ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ичимлик суви таъминотидаги сув босими ҳамда узилишлар қайта тикланиб, ҳозирда Тошкент шаҳри аҳолисига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш таъминланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг