Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан озод этилди
Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилди.
«Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов 2021 йилнинг октябрида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби этиб тайинланганди.
Аввалроқ Мусулмонлар идорасида қатор тайинловлар амалга оширилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter