Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги марказ ходими қўлга тушди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги марказ ходими қўлга тушди

Фото: ДХХ

Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК ходими ўзининг 3 нафар жиноий шериги билан келишган ҳолда, Тошкент халқа автомобиль йўли бўйида жойлашган ва Тошкент тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 30 сотих ер майдонини кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ажратиб берилишини ваъда қилиб, эвазига қурилиш фирмаси раҳбаридан 420 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Улар сўралган пул маблағидан 42 минг долларини аванс сифатида олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи, 1997 ва 1998 й.т. 2 нафар фуқаро ўзганинг номида бўлган фермер хўжалигига тегишли 50 сотих сувли ер майдонини фирибгарлик йўли билан харидорга 65 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтларида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг