Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Бугун 14 май куни Ҳотамбек Шакиров Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркорлик ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилмоқда.
Ҳотамбек Шакиров шу вақтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Куни кеча Алимардон Қаршиев Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Шуҳрат Турдиқулов эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари этиб тайинлангани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter