Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким: «Бизнинг жамоага пора керакмас»

Ҳоким: «Бизнинг жамоага пора керакмас»

Фото: «Xabar.uz»

Қонунчилик палатаси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Тошкент шаҳар ҳокимининг коррупция борасидаги фикрларидан иқтибос келтирди:

«Ҳокимликлар, айёр ўйинлар қилишни бас қилинг. Яна бир бор огоҳлантираман. Ер берилиши шаффоф ва коррупциясиз бўлиши керак. Менга ва командамга пора керакмас. Ёки Президентимизни тушуниб, елкама-елка ёнида туриб, катта мақсадимизга бирга эришамиз, халқни рози қиламиз, ёрқин келажагимизни яратамиз. Ёки йўқ бўламиз», деган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Депутат шаҳар ҳокимини алқаган: «Ҳар бир раҳбар шундай фикрласа, бизни ҳеч ким тўхтатолмайди!»

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Туробжон Жўраев ва унинг қўл остидаги бир гуруҳ ходимларнинг жиноятлари фош этилди. Ҳокимиятда кўп квартирали уйларни қуришга рухсат бериш ва тадбиркорларга турар жой объектлар қурилиши учун ер майдонларини ажратишда катта миқдорда пора олиш тизими йўлга қўйилгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг