Тошкент метросида бир қиз ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди
Ижтимоий тармоқда Тошкент метроси бекатларидан бирида шахси номаълум қиз ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.
"Ўзбекистон" метро бекатида содир бўлган ушбу воқеада бир қиз ўзини поезд тагига ташлашга уринган. Лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг бу ниятини вақтида пайқаб қолган.
Қиз югура бошлаганда метро посбони уни ушлаб олган ва ўриндиқлардан бирига ўтиришига ёрдам берган.
Ҳозирча Тошкент метрополитени мазкур ҳолатга изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter