Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент марказида бир нечта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент марказида бир нечта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: ЙҲХББ

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 21:10ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада:

1) ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Lacetti» русумли;

2) ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги «Toyota» русумли;

3) ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Ш. бошқарувидаги «Spark» русумли;

4) ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги «Malibu» русумли;

5) ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.С. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.С.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг