Тошкент ислом институти: бу йилги қабул квоталари қанча?
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати Рамазон ҳайити байрамига тўғри келгани муносабати билан олий ўқув юртларига 2018 йил 16 июндан ҳужжат қабул қилиш бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шу жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам янги ўқув йили учун қабул бошланди. Институт қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 63 балл
– Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 3,1= 93 балл
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1= 33 балл
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
– ректор номига ариза;
– маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асли;
– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);
– Эмланганлиги ҳақида (илова) 63-форма;
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
– яшаш жойидан маълумотнома;
– яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
– ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли кўрсатилади).
Тошкент ислом институтида кундузги таълим учун 42 нафар (ўғил болалар) ва 8 нафар (аёл-қизлар) қабул квоталари белгиланган. Махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумот қўшимча эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter