Тошкент аҳолиси учун имтиёзли автокредит. 500 дона «Lacetti» ажратилди
«GM Uzbekistan» ҳамда ХАТБ «Ravnaq-bank» Тошкент шаҳрида имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкорга айланди.
ХАТБ «Ravnaq-bank» ўзининг 17 йиллиги муносабати билан 2018 йилнинг 22 октябридан эътиборан Тошкент шаҳри аҳолиси учун 500 дона LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилини имтиёзли кредитлаш бўйича акция эълон қилди.
Сиз LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилига имтиёзли кредитни қуйидаги шартлар асосида расмийлаштиришингиз мумкин:
1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 5 йилгача – йиллик 22%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 3 йилгача – йиллик 20%
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 2 йилгача – йиллик 19%
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%
Кредит шартлари ушбу ҳаволада келтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter