Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт оёқли «фаррошлар» паркларни тозалайди

Тўрт оёқли  «фаррошлар» паркларни тозалайди

Фото:«Hurriyet»

Рим шаҳар ҳокимлиги ходим етишмаслиги сабабли қаровсиз қолган парк ва боғларни қўй-эчкилар тозалашга масъул этиб белгиланишини маълум қилди. Мухолиф партия ­— Италия биродарлари эътирозига сабаб бўлган бу лойиҳани зироатчилар уюшмаси қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Рим ҳокимлигининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича масъули Пинуссия Монтанари «Facebook» саҳифаси орқали қўй ва эчкилар паркларни тозалашини маълум қилди. Монтанарининг фикрини шаҳар ҳокими Виржиния Рагги ҳам қўллаб-қувватлаб: «Бу яхши фикр. Берлинда ҳам шу усулдан фойдаланилади», ­— деди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда «тўрт оёқли фаррош» деган ибора пайдо бўлди.

Шаҳар депутати Андрея де Приамо ҳукуматни атроф-муҳит муҳофазасининг уддасидан чиқа олмасликда айблаб, бу лойиҳани «кулгили трагедия» деб атади.

Бу лойиҳани Истеъмолчилар уюшмаси ҳам қўллаб-қувватлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг