Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт карра жаҳон чемпиони вафот этди

Тўрт карра жаҳон чемпиони вафот этди

Жаҳон чемпионати рекордини ўрнатган бразилиялик Марио Загалло 93 ёшида вафот этди.

Сўнгги йилларда Загалло бир неча бор касалхонага ётқизилганди.

«Абадий жаҳон чемпионимиз Марио Загалло вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламиз. Фидойи ота, меҳрибон бобо, ғамхўр қайнота, содиқ дўст, ғолиб профессионал ва буюк инсон. Бизга катта ютуқларни мерос қолдирган ватанпарвар», дейилади Загаллонинг оиласи баёнотида.

2022 йилнинг охирида Пеле вафот этганидан кейин Марио Загалло 1958 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан жамоа аъзоларинг ҳаёт бўлган ягона вакили эди. Шунингдек, Загалло футболчи сифатида 1962 йилда ҳам Жаҳон кубогини ютган. 1970 йилда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи, 1994 йилда эса эса ёрдамчи мураббий сифатида олтин медални қўлга киритган.

Футбол тарихида ҳеч ким тўрт марта жаҳон чемпиони бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг