Тўқаев янги ҳукуматга мурожаат қилди
2024 йил 7 февраль куни давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов бошчилигидаги янги ҳукумат таркибига мурожаат қилди.
Президент ҳукумат етарлича ваколатлар олганини таъкидлади.
«Бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг, тезда керакли қарорлар қабул қилинг. Бугун мен кенг кўламли долзарб масалаларни айтиб ўтдим, лекин улар бундан ҳам кўп. Ҳукумат зудлик билан белгиланган вазифаларни амалга оширишга киришиши керак. Умуман олганда, туб ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча соҳаларида зарурдир», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда бутун дунё оғир тарихий даврни бошидан кечирмоқда.
«Биз замон билан ҳамнафас — тез ва қатъий ҳаракат қилишимиз керак. Қуруқ сўзларга вақт сарфлагандан кўра, аниқ ҳаракатлар олиб боришимиз ва сиёсий масъулият кўрсатишимиз керак. Ҳар бир куннинг қадрини билиш, барча имкониятлардан фойдаланиш зарур. Глобал рақобатбардошлик пойгасидан ортда қолмаслик учун давлат ва жамият ўз интилишларида ҳамжиҳат бўлиши керак. Биз илғор миллат сифатида фақат олдинга қарашимиз лозим», дейди Қозоғистон раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter