Тўқаев Қозоғистон олдидаги муҳим вазифа нима эканини айтди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклар экан мудофаа қобилиятини доимий равишда юксалтириш – энг муҳим вазифа эканини, бу мамлакатнинг стратегик вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматининг Телеграм-каналида хабар берилди.
«Қозоғистон армияси ҳар қандай вақтда Ватан ҳимояси учун қатъий туришга тайёр бўлиши керак. Қуролли Кучлар мамлакатимиз суверенитети ва яхлитлигининг ишончли кафолати, халқ бирлиги ва эртанги кунига ишонч бўлиб хизмат қилмоқда», дейилади табрикда.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, миллий армия ҳар дақиқада ватанни ҳимоя қилишга тайёр туриши керак.
Шунингдек, Қозоғистон раҳбари барча аскар ва офицерларга қасамёдга содиқликлари ва хизмат бурчини бекаму-кўст бажаргани учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter