Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Макроннинг Қозоғистонга илк ташрифи аҳамиятини баҳолади

Тўқаев Макроннинг Қозоғистонга илк ташрифи аҳамиятини баҳолади

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Франция раҳбари Эммануэл Макроннинг Остонага илк ташрифи ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичда олиб чиқишини таъкидлади.

Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, 1 ноябрь куни икки давлат раҳбари Остонада тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди.

«Франция – Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ва ишончли ҳамкори. Ўтган йили ўзаро товар айланмаси 30 фоизга ортиб, 4 миллиард долларга етди. Икки томонлама савдо ҳажми жорий йилнинг 8 ойида ўтган йилга қараганда 21 фоизга ўсган ҳолда 2,7 миллиард долларни ташкил этди», – деди Қ.Тўқаев.

Қайд этилишича, Франция Қозоғистон иқтисодиётига 18,7 миллиард доллар сармоя киритган бўлиб, энергетика, қурилиш, аэрокосмос, фармацевтика, тоғ-кон ва кимё саноати йўналишларида ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, Макрон Қозоғистон билан алоқаларга юқори баҳо берган ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини урғулаган.

Франция президенти Э.Макрон илк бор Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, унинг галдаги ташриф манзили Ўзбекистон бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг