Тўқаев армияни шай қилишга чақирди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳарбий хизматчилар билан мулоқот вақтида армияни тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда Akorda хабар берди.
«Бугунги кунда жаҳон мудофаа тизимида кенг кўламли ўзгаришлар рўй бермоқда. Урушнинг гибрид турлари кенг тарқалмоқда. Ҳужумлар нафақат ҳарбий, балки ахборот, психологик, сиёсий, иқтисодий ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун Қозоғистон Қуролли кучлари ҳар қандай чақириқларга тайёр туриши керак. Бу замонавий профессионал армияга қўйиладиган асосий талаб», — деди Тўқаев.
У армия энг мураккаб жанговар топшириқларни бажаришга шай бўлиши кераклигини қайд этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter