Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўппончада одам отган шахс қамоққа олинди

Тўппончада одам отган шахс қамоққа олинди

Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат тахминан 21:00ларда Тошкент вилояти Пискент тумани «Лолаариқ» маҳалласи ҳудудида 1961 йилда туғилган А.Т. таниши 1990 йилда туғилган А.У.ни, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида номаълум русумли ўқ отар қуролидан отиб жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган.

Натижада А.У. «Қориннинг ўнг томон пастки қисмини ўқ-отар қуролнинг ўқи тешиб кириши, қорин бўшлиғи ички аъзоларининг жароҳатланиши» ташҳиси билан Пискент тумани тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жиноятни содир этишда гумонланган А.Т. қўлга олиниб, воқеа жойидан рўйхат рақами ўчирилган, келиб чиқиши номаълум бўлган 9мм ПМ жанговар тўппончаси, икки дона ўқ ҳамда бир дона отилган гильза далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Номаълум ўқ отар қуролини келиб чиқиши ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг