«Толибон» стадионлардаги аёллар сабаб спорт трансляцияларини тақиқламоқда

«Толибон» ҳаракати стадионларда аёллар бўлгани учун Афғонистонда крикет бўйича Ҳиндистон премьер-лигаси (IPL) ўйинларини трансляция қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Тhe Hindu нашри Афғонистон крикет кенгашининг (ACB) собиқ медиа менежери Иброҳим Моҳмандга асосланиб хабар бермоқда.
Афғонистон миллий телевиденияси IPLни одатдагидек кўрсатишдан бош тортди, чунки «Толибон» ҳаракати ушбу ўйинни «исломга қарши контент» билан тўла деб ҳисоблайди.
«Афғонистон миллий телеканали исломга қарши контент, қизлар рақсга тушиши ва боши очиқ аёлларнинг борлиги сабабли IPLни одатда кўрсатмайди», — деди Моҳманд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter